O'zbek
Uzbek
Shohlik ta'lim manbalari
А.Л. ва Жойс Гил бутун дунёдаги имонлиларга Худонинг сўзи ҳақиқатларини шахсий намуналари, китоблари,
машғулот қўлланмалари ва халқаро хизматчилар мактабида ҳамда бошқа Библия мактабларида таълим бериш орқали ўргатишда фаол иштирок этмоқдалар.
Уларнинг мақсади- ҳар бир имонлини имонда ва Муқаддас Руҳ қудрати орқали ҳокимиятда ҳаракат қилиши, Исо Масиҳнинг: “Мен қилган ишларни сизлар ҳам қиласизлар,”-деган Сўзини амалга оширишидир.
Рўйхатлари пастда қайд қилинган ва белгиланган қўлланмаларни шахсан ўрганиш, Библия мактабларида ёки ўқув муассасаларида қўллаш мумкин. Уларни рухсатсиз кўпайтириш мумкин. Фақатгина, Гилларнинг ёзма рухсатномаларисиз сотиш мумкин эмас.
Бу қўлланмаларни интернетдан олиш учун, www.adobe.com дан Acrobat Readerни бепул тортиб чиқаришингиз лозим.
Илтимос, сабрли бўлинг, бу қўлланмаларнинг варақларини
тортиб чиқариш маълум вақтни олиши мумкин.
Сиз Гилларнинг хизматини интернет тармоғидаги қурбонлик варағи орқали қурбонлик қилиб ёки 1.909.584.2956 рақамига телефон қилиб моддий қўллаб- қувватлашингиз мумкин.
Янги ижоднинг сурати nci
Ким бўлиш учун яратилганимизни кашф этинг! Бу ҳақликнинг қудратли вахийи имонлиларни айбдорлик ҳисси, маҳкумлик, ўзини паст ҳис қилиш ва нолойиқлик ҳисси туфайли мағлубиятда бўлишдан қутқаради; ва улар Унинг суратига ўзгара оладилар!
Имонлининг ҳокимияти aut
Яратувчи: “Улар ҳукмронлик қилсинлар!”-деганида, инсониятга нисбатан Ўзининг абадий мақсадини очди. Сиз кундалик ҳаётингиз ва хизматингизда, шайтон ва унинг ёвуз руҳлари устидан ғолибона яшашда янгича дадилликда юрасиз.
Ғайритабиий ҳаёт Sup
Муқаддас Руҳ билан янги, яқин муносабатлар қуринг. Муқаддас Руҳнинг барча тўққизта инъомларида фаолият юритишни кашф этинг. Ғайритабиий ҳаётда янгича яшашга киришар экансиз, бу инъомларни оташин қабул қилиш ва тарқатишни жуда исташингиз мумкин.
Худонинг шифолаш таъминоти Hea
Bu qo'llanma Xudoning barqaror Kalomining asosiga asoslangan bo'lib, u shifo olish yoki boshqalarga shifo berish uchun imon keltiradi. Iso Masih va havoriylarning xizmati shifo xizmatiga misol bo'la oladi.
Ҳамду-сано ва сажда pw
Ҳамду- сано ва сажда хизмати- Худонинг ҳаётни ўзгартирадиган, абадий мақсадини намоён қилади. Имонлиларни кундалик ҳаётларида юқори ҳамду- санонинг Библиявий мароқли намойишини озод қилади. Имонлилар шахсий ҳамду- санода, қандай қилиб Худонинг ҳамма нарсани қамраб олувчи ҳузурига киришни ўрганадилар.
Осмонни ерга олиб келадиган ибодат Pra
Худонинг қудратини, ҳокимиятини, шоҳлигини қандай озод қилиш мумкинлигини, ерда ҳам осмонда бўлгани каби Унинг иродаси амалга ошишига қандай эришиш мумкинлигини кашф этинг. Шафоат, Сўзни эътироф этиб ибодат қилиш, имон ва бирлашиш ибодати орқали сиз ўзингизнинг, оилангизнинг ҳаётини ҳамда дунёни ўзгартиришингиз мумкин.xx
Мўъжизакор хушхабар Eva
Мўъжизакор хушхабар орқали охирги замон буюк хирмони ҳамкори бўлиб, қандай қилиб ҳаётимизда Ҳаворийлар китоби қахрамонларидек аломатлар, мўъжизалар ва шифоланиш мўъжизаларини кўришимиз мумкинлигини кашф этинг!
антанавор жамоат cht
Исо деган: Мен Ўз жамоатимни қураман ва дўзахнинг эшиклари уни енга олмайди.” Ҳаворийлар китоби шу жамоатнинг фаолияти ҳикоясидир ва у бугунги кунларда Унинг жамоатига аломатлар ҳамда мўъжизаларни қайтариш учун намунадир
Хизмат инъомлари mig
Исо одамларга инъомлар берди. “Худонинг халқини хизмат ишига тайёрлаш” учун бу инъомлар жамоатда қандай биргаликда оқишига диққат қилинг. Бу қўлланма кўпларга ҳаётларидаги Худонинг даъватини тушунишга ёрдам беради.
Худонинг сўзидаги бой пойдеворий ҳақиқатлар бу мавзуда жонланади. Келажак Масиҳ ҳақида башорат, воқеалар, Эски Аҳднинг намуналари ва мўъжизалари Худонинг абадий режаси ва бугунги кунлардаги мақсадларини намоён қилади.